УЕФА «Реал», «Барселона» ва «Ювентус» ишини ёпди
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Испаниянинг «Реал» ва «Барселона» ҳамда Италиянинг «Ювентус» жамоаларига қарши уларнинг Европа Суперлигасини тузишга уриниши сабабли бошланган ишни ёпди. Бу ҳақда ташкилот сайтида эълон қилинди.
УЕФА Суперлига ташкилотчилари (юқоридаги уч клуб)га қарши санкциялар қўлламайдиган бўлди. Шунингдек, Суперлигада қатнашишга шайлигини билдирган тўққиз жамоага белгиланган жарималар ҳам бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрелида Европанинг 12 жамоаси янги турнир — Суперлига ташкил этилишини эълон қилганди. Орадан бир неча кун ўтиб Англиянинг барча жамоалари, кейинчалик «Интер» (Милан) ва «Атлетико» (Мадрид) лойиҳани тарк этди. Чунки янги турнирни ташкил этиш ташаббуси ФИФА, УЕФА, миллий ассоциациялар, кенг футбол жамоатчилиги ва мухлисларнинг кескин қаршилиги ва танқидига учради. Шунга қарамасдан, «Ювентус», «Реал» ва «Барселона» Суперлигада «қолиш»га аҳд қилган, ўз навбатида, УЕФА ушбу жамоаларга нисбатан интизомий чоралар кўриш бўйича иш очганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter