Уч нафар судья лавозимидан озод этилди
Икки нафар судья саломатликлари туфайли ёзма аризаларига биноан, яна бири Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун ваколатидан маҳрум этилди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг судьяси Холжигитов Шерзод Мирзалиевич ва Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси Матниязов Жамол Захирович саломатликлари туфайли ёзма аризаларига биноан лавозимларидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
Шунингдек, Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун Ибодов Авазжон Ниёзовичнинг судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter