Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уч ҳудудда янги касалланганлар қайд этилди

Уч ҳудудда янги касалланганлар қайд этилди

2020 йил 28 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 893 (+194) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 163 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 5 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 381 нафар, Тошкент вилоятида 82 нафар, Андижон вилоятида 41 нафар, Сирдарё вилоятида 23 нафар, Наманган вилоятида 20 нафар, Бухоро вилоятида 17 нафар, Навоий вилоятида ҳам 17 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар, жами 591 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

Шундай қилиб юртимизда 12 265 (+591) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 502 нафар бемор даволанмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг