Ucell тез орада 5G технологиясини Ўзбекистон ҳудудларида йўлга қўяди
Ucell мобил оператори «Tashkent City»да 5G интернет тест-драйвини ўтказди. Унда иштирокчилар 5G тезлигини синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлди.
Компания хабарига кўра, бугунги кунда 5G интернет (1 Гб/секундгача юқори тезликка эга мобил интернет) Тошкент шаҳридаги «Tashkent City» бизнес маркази аҳолиси учун мавжуд. Ucell янги ҳудудларни ўзлаштиришда давом этмоқда ва тез орада технологиядан Ўзбекистоннинг бошқа туманлари ва бошқа шаҳарларида ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.
Интернет пакет нархи – 5000 сўм. Амал қилиш муддати – 5 кун. Интернет-пакетни компания офисларида ёки Call-марказ ёрдамида 8123 рақами орқали ёқиш мумкин. Чексиз интернет-трафик фақатгина таянч 5 G станциялари фаолияти ҳудудида мавжуд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter