Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucell Ўзбекистоннинг кўпмиллатли халқини мамлакатнинг энг асосий байрами билан табриклайди!

Ucell Ўзбекистоннинг кўпмиллатли халқини мамлакатнинг энг асосий байрами билан табриклайди!

«COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) илк бор Мустақиллик кунини давлат ташкилоти сифатида қарши олмоқда.

2018 йилнинг декабрида мулкдорнинг алмашинувидан буён ўтган давр мобайнида, жамоа бир қатор ижобий натижаларга эришди. 2019 йилнинг биринчи ярмида, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан позитив трендлар кузатилди.

  • SIM-карталар савдоси 14,3 фоизга ўсди.
  • Абонентлар базаси 8 фоизга ошди ва бугунги кунда 7,6 млн абонентни ташкил этмоқда.
  • Абонентлардан даромад 2 фоизга ўсди.

Абонентлар учун мақбул шароитлар яратиш мақсадида бешта янги тариф режаси ишга туширилди. Барча сегментларга мансуб: бола ёшидаги абонентлар учун, интернетдан фаол фойдаланувчи абонентлар учун, шунингдек, кўпроқ мулоқотни хуш кўрувчи абонентлар учун йигирмадан ортиқ хизмат ва акциялар жорий этилди.

Тақдим этилаётган хизматлар ва тариф режаларининг истеъмолга оид хусусиятлари яхшиланиши истеъмолнинг ортишига олиб келди: овозли трафик 2019 йилнинг биринчи ярмида 2018 йилгисига нисбатан 20 фоизга ўсди, интернетдан фойдаланиш эса икки каррадан зиёдроққа ошди.

Компания жамоаси Мустақилликнинг 28 йиллигини янги ишланмалар ва хизматлар билан кутиб олмоқда. Айни дамда Ucell компанияси мутахассислари абонентларга Ўзбекистон уяли алоқа бозори учун янги бўлган имкониятларни тақдим этиш устида фаол иш олиб боришмоқда. Тез кунларда, йиллик ICTEXPO 2019 ахборот технологиялари Миллий кўргазмаси доирасида Компания ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги навбатдаги янгиликларини намойиш қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг