Ucell: миллион нафар наманганлик ўз танловини амалга оширди
Наманган вилоятида Ucell хизматларидан фойдаланувчи абонентлар сони бир миллионга етди. Бу натижанинг қайт этилганлиги фойдаланувчиларнинг компанияга бўлган ишончидан далолат беради.
Бунга компания томонидан 2023 йил давомида янги тарифлар ва хизматларни жорий этиш, савдо офислари тармоғини кенгайтириш, шунингдек, шаҳарлар ва чекка ҳудудлардаги таянч станцияларни модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратилгани ёрдам берди.
Бундан ташқари, Наманган вилоятида 2024 йилда ҳам интернет тезлиги ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш мақсадида янги таянч станцияларини қуриш ва юқори частотали диапазонларни қўшиш режалаштирилган. Юқори сифатли овозли ва видеоалоқа ҳамда интернетнинг ишончли ишлашини таъминлайдиган юқори тезликдаги 4G LTE таянч станцияларини ишга туширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Наманган вилоятида 2023 йилда 10 та янги савдо офисларининг очилиши ва 646 та таянч станцияларининг модернизация қилиниши / қурилиши маҳаллий аҳоли учун алоқа сифатини ва интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятларини янги босқичга кўтарди. Шунингдек, компания барча ускуналарни қайта жиҳозлади, бу эса абонентларни узлуксиз алоқа билан таъминлаш имконини берди.
Бугун Ucell миллионинчи абонент, Абдуманноб Ботировга ҳамкорлик учун миннатдорчилик белгиси сифатида қимматбаҳо совғаларни тақдим этмоқда.
Абдуманноб Ботиров:
«Наманган вилоятида миллионинчи Ucell абоненти бўлганимдан бахтиёрман. Компанияга совға учун ва энг муҳими, алоқа сифати яхшилангани ва вилоятдаги янги офислардан фойдаланиш имкониятини пайдо бўлганлиги учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Компания ходимлари тез ва хушмуомалалик билан хизмат {Ucell}
Ucell-Наманган ҳудудий директори Даврон Тожибоев:
«Ucell компаниясининг абонентлари сони 9 миллионни ташкил этади ва уларнинг бир миллиони Наманган вилоятига тўгри келмоқда, бу ўз навбатида вилоятда компаниянинг етакчилик мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда. Биз таянч станцияларини янгилаш бўйича лойиҳаларни муваффақиятли тарзда амалга оширдик ва чекка ҳудудлардаги абонентларга қулайлик яратиш мақсадида янги хизмат кўрсатиш марказларини очдик. Бу эса бизга мижозлар ишончини мустаҳкамлаган ҳолда, ўсишга ва тармоқни янада кенгайтиришга имкон беради.
Шунингдек, алоҳида такидлаш лозимки, 2023 йилда компания «Доимий» тарифлари линиясини, VolTE/VilTE технологиясини, эски телефонни янгисига алмаштириш имконини берадиган Trade-in хизматини ва корпоратив мижозлар учун Ucell Сcоринг кредит рискини баҳолаш хизматини ишга туширди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter