U-17. Иккинчи ўйинда Ўзбекистон Боливиядан устун келди

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Лотин Америкасидаги йиғин доирасида сўнгги ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Боливияда мезбонларга қарши ўйинда 89-дақиқадаги гол Ўзбекистонга ғалаба келтирди. Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг биринчи ўйинида Боливия 2:0 ҳисобида устун келганди.
Шу тариқа Ўзбекистон (U-17) Чили ва Боливия ёшларига қарши 4 ўйинда 3 ғалабага эришиб, 1 марта мағлубиятга учради. Эслатиб ўтамиз, Чили майдонидаги икки ўйинда ҳам жамоамиз ғалаба қозонган.
Ўртоқлик ўйини U-17
Боливия — Ўзбекистон 0:1
Гол: Азизбек Абдумўминов (89).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter