Туядан тортиб озиқ-овқат ва кийим-кечаккача бор. Қашқадарёдан Сирдарёга ёрдам жўнатиляпти (фото)

Қашқадарё халқи «Сардоба» сув омбори ўпирилишидан азият чеккан Сирдарё халқига ёрдам жўнатишга ҳозирланмоқда.
Xabar.uz муштарийлари томонидан хабар қилинишича, ёрдам карвонида кийим-кечак, озиқ-овқат ва гигиена воситаларидан ташқари туя ва бир йил боқилган қўчқор ҳам бор. Сирдарёликларга аталган ёрдам Қарши шаҳри марказидаги Мулла Туйчи Тошмухаммедов номидаги Кашкадарё вилоят мусикали драма театри биносида йиғилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter