Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тутукон Нео ичиш учун эритма 250 мл» препарати ҳақида огоҳлантириш берилди

«Тутукон Нео ичиш учун эритма 250 мл» препарати ҳақида огоҳлантириш берилди

Испаниянинг «Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги» (AEMPS) қарорига биноан, Испаниянинг Labaratorio Miquel Y Garriga Inc, S.L. корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган «Тутукон Нео ичиш учун эритма 250 мл» (флаконларда) дори препаратининг «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)» талаблари бузилган ҳолда ишлаб чиқарилганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» юқоридаги маълумотга асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган қуйидаги: R-049, R-050, R-051, R-078, R-080, R-222, R-236, R-081, R-124, R-204, R-205, R-206, R-218, R-219, R-220, R-221, R-223, R-224, R-225 серияларини фармацевтика бозоридан муомаладан қайтариб олинаётганлигини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг