Туркманистонда сайловлар якунланди, натижалар эса...

Туркманистонда муддатидан олдинги президентлик сайловларида овоз бериш якунланди.
Бу ҳақда 12 март, шанба куни Туркманистон сайловлар ва референдумлар бўйича марказий комиссияси (МСК) маълум қилди.
Расмий маълумотларга кўра, маҳаллий вақт билан 19.00га қадар сайловчиларнинг 97,12 фоизи овоз берган. Шу билан бирга, барча вилоятлар ва пойтахтда сайловчиларнинг фаоллиги, расмий маълумотларга кўра, 97 фоизга яқинлашди ёки бу кўрсаткичдан ошиб кетди.
Хориждаги сайлов участкаларида сайловчиларнинг 90,93 фоизи овоз берди.
Сайловда амалдаги президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли 40 ёшли Сердар Бердимуҳамедов билан бирга яна саккиз нафар номзод бор. Аммо экспертларга кўра, қолган номзодлар ҳам амалдаги давлат раҳбари сиёсатига қарши эмас ва ҳақиқий мухолиф сифатида кўрилмаган.
Сердар Бердимуҳамедов ОАВга берган интервьюсида сайловларда ғалаба қилса Туркманистоннинг нейтраллик позицияси ўзгармаслигини маълум қилган.
Сайлов натижалари ҳақидаги расмий маълумотлар эса ҳозирча йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter