Туркманистон президенти генерал бўлди
Туркманистон президенти, мамлакат қуролли кучлари Олий бош қўмондони Сердар Бердимуҳамедовга армия генерали унвони берилди. Мамлакат конституциясининг 81-моддаси асосида мажлис (парламент) ушбу қарорни тасдиқлади, деб хабар берди ТАСС.
Сердар Бердимуҳамедов 41 ёшида генерал бўлди. У 2022 йилнинг 19 мартидан Турманистон президенти сифатида фаолиятини бошлаган. Шунингдек, мамлакат ҳукуматига ҳам бевосита раҳбарлик қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter