Туркияга боришни режалаштираётганлар маълумотнома олишни унутманг!
Ўзбекистоннинг Aнқара шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, Туркия Республикаси Ҳукумати чет эл давлатлари фуқароларининг (6 ёш ва ундан катта) мамлакатга кириши учун илгари киритилган қоидаларни 2021 йил 31 майга қадар узайтирди. Қоидага мувофиқ:
- Туркияга келишдан 72 соат олдин ПЗР тестидан ўтиш ва инглиз тилига таржима қилинган QR-кодли тегишли маълумотнома олиниши керак. Маълумотномада Negative Sars-CoV-2 PCR сўзлари ёзилган бўлиши лозим;
- https://register.health.gov.tr ҳаволаси орқали Туркия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтида ПЗР тестини топшириш тўғрисидаги шаклни тўлдириш керак. Бунда хорижга чиқиш паспортида ёзилгани каби инглиз тилида исм, фамилия, телефон, электрон почта, авиарейс, Туркияда вақтинча туриш манзили, Туркияга келгунга қадар охирги 10 кун ичида ташриф буюрган мамлакатлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак;
- тўлдирилган ариза шаклини чоп этинг ва уни мобил қурилмага (смартфон, планшет ва ҳ.к.) юклаб олинг – анкетани тўлдиргандан сўнг саёҳат пайтида тақдим этилиши керак бўлган шахсий HES-коди ҳосил бўлади, Туркияда меҳмонхона, қатор объектларни зиёрат қилиш ва тадбирларда иштирок этиш учун ушбу HES-кодни кўрсатиш талаб этилади. HES-кодини босма шаклда ҳам, мобил қурилманинг экранида ҳам тақдим этиш мумкин;
- жўнаш аэропортида авиакомпания ходимига қоғозга чиқарилган ёки мобил қурилмага юклаб олинган сўровномани тақдим этиш лозим. Aнкетасиз самолётга чиқиш рад этилади.
Шуни таъкидлаш керакки, Туркияга HES-кодисиз келган хорижий давлатларнинг фуқароларига мамлакатга кириш тақиқланиши ҳамда улар ўзларининг маблағлари ҳисобидан депортация қилиниши мумкин.
Ушбу талаб транзит йўловчиларига тааллуқли мас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter