Туркиядаги зилзиладан 65 соат ўтгач 3 ёшли бола вайроналар остидан қутқариб олинди
Туркиянинг Измир шаҳридаги зилзиладан сўнг уч ёшли бола қутқарилди. Бу ҳақда «Anadolu» агентлиги хабар берди.
Элиф Перинчек исмли қизалоқни тураржой биноларидан бирининг вайроналари остидан чиқариб олишди. Бу зилзила бошлангандан сўнг 65 соат ўтгач содир бўлди. У ҳисоб бўйича қутқарувчилар чиқариб олишга муваффақ бўлган жабрланувчиларнинг 106-си ҳисобланади.
Болани шифохоналардан бирига жойлашган. Элифнинг оиласи юз берган воқеани ҳақиқий мўъжиза деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь куни кундузи маҳаллий вақт билан соат 13:31 (Тошкент вақти билан 16:31)да Туркиянинг ғарбий қисмидаги Измир вилоятида 6,6 балли зилзила содир бўлди. Бунинг оқибатида баъзи бинолар қулаб тушган. Вайроналар остида кўплаб одамлар қолиб кетган.
Сал аввал зилзила натижасида 85 киши оламдан ўтгани, 994 киши жароҳатлангани тўғрисида хабар бергандик. 220 нафар жабрланувчи шифохоналарда даволанмоқда. Измирда қулаб тушган саккизта бино вайроналарида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter