Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда зилзила қурбонлари сони 85 нафарга етди

Туркияда зилзила қурбонлари сони 85 нафарга етди

Фото: «Informpskov.ru»

Туркия ғарбида юз берган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 85 нафарга етди. Бу ҳақда республика фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар агентлиги хабар берди.

Аввалроқ 83 киши ҳаётдан кўз юмгани ва 962 киши жароҳатлангани тўғрисида маълум қилинганди.

«Охирги маълумотларга кўра, зилзила натижасида 85 киши оламдан ўтди, 994 киши жароҳатланган. 220 нафар жабрланувчи шифохоналарда даволанмоқда. Измирда қулаб тушган саккизта бино вайроналарида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда»,дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь куни кундузи маҳаллий вақт билан соат 13:31 (Тошкент вақти билан 16:31)да Туркиянинг ғарбий қисмидаги Измир вилоятида 6,6 балли зилзила содир бўлди. Бунинг оқибатида баъзи бинолар қулаб тушган. Вайроналар остида кўплаб одамлар қолиб кетган. 

Ўзбекистон Президенти Туркиянинг ғарбий ҳудудларида юз берган табиий офат – кучли зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани, кўплаб фуқаролар жaроҳат олгани ҳамда катта талафот кўрилгани муносабати билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаганини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг