Туркияда зилзила оқибатида қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида дастлабки маълумотлар пайдо бўлди
Аввалроқ Туркиянинг ғарбий қисмида зилзила содир бўлгани тўғрисида хабар бергандик.
Туркия ғарбида жойлашган Измир шаҳрида зилзила оқибатида қулаб тушган бинолар остидан камида 70 киши чиқариб олинди, дея маълум қилди расмийлар.
«Қутқарувчилар вайроналар остидан 70 нафар жабрланувчини чиқариб олишди», — дея хабар берди Измир вилояти губернатори Явуз Селим Кёшгер NTV телеканали эфирида.
Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила натижасида олти киши ҳалок бўлди ва 202 дан зиёд киши жароҳатланган.
Жума куни кундузи маҳаллий вақт билан соат 13:31 (Тошкент вақти билан 16:31)да Туркия ғарбида 6,6 балли зилзила содир бўлди. Зилзила эпимаркази Измир вилоятининг Сеферихисар шаҳар ҳудудига тўғри келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter