Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда вайроналар остида бир ҳафта ётган аёл тирик олиб чиқилди

Туркияда вайроналар остида бир ҳафта ётган аёл тирик олиб чиқилди

Туркиянинг Газиантеп вилоятида вайроналар остида қолган аёл ҳалокатли зилзиладан 163 соат ўтиб қутқариб олинди, деб хабар берди Анадолу ахборот агентлиги.

«Зилзиладан жиддий зарар кўрган Туркиянинг Газиантеп шаҳрида 163 соат давомида вайроналар остида қолган аёл қутқарилди. Бино вайроналари остидан 62 ёшли Назифе Йилмаз қутқарилди. Жабрланувчи касалхонага ётқизилди», — дейилади агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган душанба куни эрталаб Туркия жануби-шарқида 7,7 магнитудали зилзила юз берди. Ўша куни тушдан кейин яна 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди.

Табиий офатдан ҳалок бўлганлар сони, сўнгги маълумотларга кўра, 29,5 мингдан ошган, жароҳатланганлар эса — 80 мингдан ортиқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг