Туркияда ТикТокка қарши янги тақиқ жорий этилди
Туркия ҳарбий хизматчиларига ТикТок ижтимоий тармоғидан фойдаланиш тақиқланди. Бу ҳақда Sabah газетаси хабар бермоқда.
ТикТокни тақиқлаш Туркия парламенти Миллий мудофаа комиссияси томонидан маъқулланган. Тақиқ Туркия қуролли кучлари аъзоларига оид бир қанча қонунларга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги лойиҳада мавжуд.
10 май куни Туркия парламентининг Рақамли медиа комиссияси раҳбари Ҳусайн Яйман ТикТокни мамлакатда блокланиши эҳтимолини ўртага ташлаганди.
Ижтимоий тармоқни чеклаш эҳтимоли унинг «турк оиласи пойдеворига динамит қўйгани» ҳақидаги иддаолар билан боғлиқ. Туркия парламентида сўзлаган Яйман Туркиянинг сиёсий ҳаётига салбий таъсир кўрсатадиган «троллар» хавфи ҳақида гапирди. Ижтимоий тармоқ вакиллари аввалроқ Туркия парламенти аъзоларига жавоб қайтарган, бироқ уларни бу жавоблар қониқтирмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter