Туркияда саёҳат мавсуми қачон очилади?

Туркияда май ойи охирига бориб ички туризм учун ҳудудлар очилишига умид қилишяпти.
Мамлакат маданият ва туризм вазирлиги раҳбарияти апрель охири ёки май ойи бошларида коронавирус пандемиясида катта бурилиш содир бўлишини кутишяпти. Агар бу амалга ошса, май ойи охирларида ички сайёҳлик йўналишлари очилишига рухсат тегиши мумкин.
Аммо хорижлик сайёҳлар қачондан мамлакат ҳудудига қўйилади — номаълум. Катта эҳтимол билан илк чет эллик сайёҳлар осиёликлар бўлади, дейилади хабарда.
Маълумот учун: Туркия — коронавирусни юқтириш бўйича дунёдаги 8-мамлакат (бугун Хитойдан ўтиб кетишга жуда яқин турибди), жами касалланганлар сони — 82329 нафар, вафот этганлар — 1890 нафар, шифо топганлар — 10453 нафар. Охирги уч кундан бери яхши тенденция кузатила бошланди, касалланишлар сони камайишни бошлади: 16 апрелда — 4801, 17 апрелда — 4353, 18 апрелда — 3783 нафар бемор аниқланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter