Туркияда жосусликда гумонланган амирликлар фуқароси ўз жонига қасд қилди
Туркияда жосусликда гумонланиб ушланган амирликлар фуқароси қамоқхонада ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда ТАСС бугун, 29 апрель куни «Habertürk» телеканалига асосланиб хабар берди.
Жосусликда гумондор Истанбулдаги Силиври қамоқхонасида тутиб турилганди. Унинг жасадини ўз камерасида топишган.
Туркия хавфсизлик кучлари 19 апрель куни Бирлашган Араб Амирликлари фойдасига жосуслик қилганликда гумон қилинган икки кишини Истанбулда ҳибсга олганди. Тергов давомида улардан бирининг саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлимига алоқадорлиги ўрганилаётган эди. Иккинчи гумондор ҳақида турк телеканали маълумот бермаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter