Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда жамоат транспортида тик туриш тақиқлаб қўйилди

Туркияда жамоат транспортида тик туриш тақиқлаб қўйилди

Фото: «39rus.org»

Коронавирус билан касалланишлар сони кўпайгани сабабли Туркияда жамоат транспортида тик туриш тақиқлаб қўйилди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилган, деб ёзади «РИА Новости».

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, касалланишлар сони кўпайгани боис қаҳвахона ва ресторанлар ҳам қатъий назорат қилинади. Шунингдек, ниқоб тақмаган ва ижтимоий масофа сақламаган фуқаролар жаримага тортилишини эслатиб қўйди.

Аввалроқ Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа мамлакат коронавирус пандемиясининг биринчи тўлқини иккинчи чўққисини бошдан ўтказаётганини эълон қилганди. Бундай вазиятга тўй маросимлари ҳамда байрамларда хавфсизлик қоидаларига амал қилмасликни сабаб қилиб кўрсатган. Шунга қарамай, вазир мамлакатда вазият назорат остида эканлигини таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг