Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия ҳукумати Измирдаги зилзила оқибатлари ҳақида маълумот берди

Туркия ҳукумати Измирдаги зилзила оқибатлари ҳақида маълумот берди

Фото: «Politryk.ru»

Измирдаги 230 дан зиёд кўп қаватли иморат кучли зилзила натижасида бутунлай вайрон бўлди ёки жиддий шикастланди, дея маълум қилди Туркия шаҳарсозлик ва атроф-муҳит вазири Мурат Курум.

«Зилзиладан сўнг қарийб 34 мингдан ортиқ бино текширилди. 231 та бино бутунлай вайрон бўлди ёки жиддий шикастланди, 251 та бино ўртача зарарланган, 1834 та бинога енгил зарар етган», — деди Курум.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир зилзиладан сўнг бошпанасиз қолган 8,5 мингдан ортиқ Измир аҳолиси чодирларга жойлаштирилган. 18 кун ичида уларга контейнерлардан иборат шаҳарча, бир йил давомида эса янги тураржой қуриб берилади.

Зилзила натижасида 36 жабрланувчи шифохонада даволанмоқда, беш нафарининг аҳволи оғир.

Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь куни кундузи маҳаллий вақт билан соат 13:31 (Тошкент вақти билан 16:31)да Туркиянинг ғарбий қисмидаги Измир вилоятида 6,6 балли зилзила содир бўлди. Бунинг оқибатида баъзи бинолар қулаб тушган. Вайроналар остида кўплаб одамлар қолиб кетган. Туркиядаги зилзила оқибатида 114 киши ҳалок бўлди, 1035 киши шикастланди.

Ўзбекистон Президенти Туркиянинг ғарбий ҳудудларида юз берган табиий офат – кучли зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани, кўплаб фуқаролар жaроҳат олгани ҳамда катта талафот кўрилгани муносабати билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаганини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг