Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туризм қўмитаси раиси ва Беларус элчиси туризм соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

Туризм қўмитаси раиси ва Беларус элчиси туризм соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

14 март куни Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев Беларус Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси А. Огородников билан учрашди.

Музокаралар давомида давлатлар ўртасида сайёҳлик оқимини ошириш ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, туризм инфратузилмасини янада такомиллаштириш ҳамда рақамли платформалар орқали туристларга хизмат кўрсатиш бўйича фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар, ўзаро тажриба алмашиш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ва кўргазмаларда иштирокни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг