Тунис президенти Бежи Каид ас-Себси вафот этди
Тунис президенти Бежи Каид ас-Себси 92 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда президент администрациясининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берилган.
Хабарда қайд этилишича, президент пайшанба куни эрталаб мамлакат пойтахтидаги ҳарбий госпиталда жон берган.
Ас-Себси охирги вақтларда соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммоларга учраётган эди. У 2017 йилдан бери энг ёши улуғ амалдаги президент саналар эди.
Ас-Себси 1926 йилнинг 26 ноябрида таваллуд топган. Тунис президентлигига 2014 йил 31 декабрда сайланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter