Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тунги клуб олдидадаги жанжал бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тунги клуб олдидадаги жанжал бўйича жиноят иши қўзғатилди

2022 йил 24 сентябр куни Ургут тумани Баҳрин МФЙда жойлашган тунги клуб олдида бир гуруҳ шахслар ўртасида келишмовчилик юзага келиб, жанжалга айлангани ҳақида хабар бергандик.

Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати жанжал бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳозирда тўпланган ҳужжатлар қарор қабул қилиш учун тергов органларига топширилганини маълум қилганди.

Ҳозир хабар берилишича, тунги клуб олдида жанжал қилганларга нисбатан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг