Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тунда қурол кўтариб юрганлар шахси аниқланди

Тунда қурол кўтариб юрганлар шахси аниқланди

Фото: ИИББ

Бугун, 15 апрель куни Янгийўл шаҳар Наврўз даҳасида жойлашган 4-уй олдида 3 нафар нотаниш шахслар дайди итларни отиб кетишмоқда изоҳи билан ижтимоий тармоқларда хабар тарқатилди.

ИИББ Ахборот хизмати хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан, бугуннинг ўзида Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ ва Янгийўл шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суруштирув ишлари давомида ушбу нотаниш шахслар аниқланди.

Улар: Янгийўл шаҳар Наврўз даҳасида яшовчилар 1976 йилда Д.С., 1982 йилда туғилган А.Х. ва 1983 йилда туғилган А.К. эканлиги аниқланган ва улардан 2 дона спорт пневматик (тир) милтиғи, ҳужжатлари билан далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб, олинган.

Шунингдек, улар суҳбат жараёнида ўзларига тегишли бўлган спорт пневматик (тир) милтиқларини Тошкент шаҳридаги «Динамо» спорт дўконидан ҳужжатлар асосида расмийлаштириб олганлигини ва карантин даврида ёш болалари уйда бўлганлиги сабабли, хавфсизлик юзасидан ушбу қуролларни таниши «Улуғбек» исмли шахснинг уйига олиб кетаётганлигини ва ҳеч қандай жониворларга қарата ўқ отмаганлигини маълум қилишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Батафсил маълумот берилади.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг