Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туман прокурори катта ёрдамчиси содир этган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Бош прокуратура маълумот берди

Туман прокурори катта ёрдамчиси содир этган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Бош прокуратура маълумот берди

Фото:«Xabar.uz»

Жорий йил 25 апрель куни соат 23:00 ларда Марҳамат туман прокурорининг катта ёрдамчиси Б.П. «Нексия» русумли автомашинасини «Марҳамат-Асака» транспорт қатнов йўли бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида пиёда Б.Б.ни автомашинасининг олд қисми билан уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада, фуқаро Б.Б. олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, мазкур ҳолат юзасидан ўша куннинг ўзида вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов жараёнида суд-тиббиёт, суд-трассологик ва суд-автотехника экспертизалари тайинланган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳум Б.Б. ҳодиса содир бўлишидан аввал кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат марҳумнинг яқин қариндошлари, ҳодиса содир бўлишидан бироз аввал кўришган дўстларининг кўрсатмалари билан ҳам тасдиқланган. Шунингдек, тергов йўли билан пиёданинг қатнов йўлининг ўтиш мумкин бўлмаган қисмида автомашиналар ҳаракати йўналишига қарама-қарши траекторияда ҳаракатланиб келганлиги аниқланган.

Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан алоҳида назорат ўрнатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг