Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви: Россия муносабат билдирди

Россия давлат думаси мудофаа масалалари бўйича қўмита раисининг муовини Юрий Швиткин Россия АҚШ ва Шимолий Корея раҳбарларининг учрашувини маъқуллаганини айтди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.
«РИА Новости»га интервью берган Юрий Швиткин: «Ким Чен Ин ва Трампнинг учрашувини ижобий баҳолаймиз. Бироқ битта учрашув билан кутилган натижаларга эришиш қийин», — деган.
Шунингдек, Швиткин АҚШнинг Шимолий Кореяни жавоб қайтаришга мажбур қиладиган ҳаракатлари минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга ёрдам бермаслигини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter