Трамп: «Ким жуда ақлли йигит»

АҚШ президенти Доналд Трамп «Fox News» телеканалига «аср учрашуви» таассуротлари ҳақида интервью бера туриб Шимолий Корея етакчисини жуда ажойиб ва ақлли йигит деган. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
«У ажойиб ва жуда-жуда ақлли.У аъло даражада музокарачи. У стратегик фикрлайдиган одам», – деган Трамп.
Трамп Ким билан дарҳол чиқишиб кетган.
«Шимолий Корея етакчиси нотиқликда баъзан ҳис-ҳаяжонга берилиб, қўполлик ҳам қилиб қўяди. Лекин бу хатти-ҳаракати унга ярашар экан», – деган Трамп.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter