Трамп: «Ким Чен Ин ракеталар учиришни яхши кўради»

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореянинг Япон денгизи томон навбатдаги ракета учиришига муносабат билдирди.
Дональд Трампнинг айтишича, Вашингтон Пхеньяннинг қисқа масофали ракеталар синовини ўтказишини тақиқламаган. У Биаррицдаги G7 саммитига учиб кетишдан аввал журналистларга шуни маълум қилди.
Шимолий Корея етакчиси сизнинг ишончингизни суиистеъмол қилмадими, деган саволга Оқ уй раҳбари АҚШ-Жанубий Корея қўшма ҳарбий ўқувлари тугаганидан кейин ракеталар учирилиши тўхтайди, деб ваъда берди.
«Йўқ, бундай деб ўйламайман. У (Ким Чен Ин — таҳр.) ракета синовларини яхши кўради», — деди Трамп.
Қўшма Штатлар раҳбари мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар яхши эканига тўхталиб, бироқ «ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкинлиги»ни ҳам қўшимча қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter