Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп АҚШ элчихонасининг Қуддусга кўчирилишини «сабрсизлик билан кутмоқда»

Трамп АҚШ элчихонасининг Қуддусга кўчирилишини «сабрсизлик билан кутмоқда»

Фото: ТАСС

АҚШ президенти Дональд Трамп бугун, 18 апрел куни Исроилдаги АҚШ элчихонасининг Қуддус шаҳрига кўчирилишини сабрсизлик билан кутаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва Исроил халқига мамлакат мустақиллигининг 70 йиллиги муносабати билан ўзимнинг энг яхши тилакларимни тилаб қоламан. Бизда Исроилдан яхши дўст ҳеч қаерда йўқ!» — дея ёзган АҚШ раҳбари ўзининг «Twitter»даги саҳифасида.

Шунингдек, Трамп «Исроилдаги АҚШ элчихонасининг Қуддус шаҳрига кўчирилишини интизорлик билан кутаётганини» қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг декабрь ойида Доналд Трамп Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олишини маълум қилган эди ва Тел Авивдаги АҚШ элчихонасини Қуддус шаҳрига кўчиришини айтганди. Унинг ушбу қарори Фаластин ва бошқа кўплаб араб давлатларида норозиликлар ва тартибсизликлар келтириб чиқарган эди.

АҚШ элчихонасининг Қуддусга кўчирлиши шу йилнинг 14 майида, Исроил давлатининг мустақиллик кунида амалга оширилиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг