Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Toyota prado» ҳам кетди, «Kaptiva-2» ҳам...

«Toyota prado» ҳам кетди, «Kaptiva-2»  ҳам...

Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасидан ўмарилган пуллар қайтарилди. Бунинг учун Мажбурий ижро бюроси (МИБ) Яшнобод туман бўлими давлат ижрочиси яхшигина тер тўкишига тўғри келди.

Гап шундаки, Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан судланган Р. А.га оид «иш» доирасида  зарарни қоплаш учун «Kaptiva-2»  ва «Toyota prado land cruizer» автомашиналари  хатлаб қўйилганди.  

Узоқ давом этган тергов ва суд жараёнлари поёнига етиб, ҳукм қонуний кучга киргач, машиналар сотувга қўйилди. Арзон бўлмаган  ҳар икки  автомобилнинг давлат рақамлари  ҳам  қимматбаҳо (707; 770) бўлиб, сотув вақтида бу кўпам аҳамият касб этмади. Умумий ҳисобда салкам 300 миллионга баҳоланган машиналар эса харидорини кўп кутгани йўқ.  Сотувдан тушган пул жиноят оқибатида етказилган зарарни қоплашга етган чоғи МИБ ходими  ижро ишини тамомлаган.

Алқисса, емоқнинг қусмоғи бор деганлари шу.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг