Тошкентнинг икки туманида сув таъминоти вақтинча узилади. Қачон ва қаерда?
Тошкент шаҳридаги ичимлик суви тармоқларида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Чилонзор ва Яккасарой туманидаги айрим маҳалла ва объектларда сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу борада Тошкет шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Таъмирлаш ишлари олиб бориладиган манзилгоҳлар санаси ва вақти рўйхати:
18 апрель куни 9:00дан 19 апрелгача бир сутка давомида Чилонзор туманидаги «Чарх Камолон-1», «Чарх Камолон-2», «Чарх Камолон-3» маҳаллалари, 22 меҳрибонлик уйи, Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Т.Тўла кўчаси 16, 18 уйда ҳамда Олмазор кўчасидаги 2 уйда;
18 апрель саоат 23:00дан 19 апрел 9:00 гача «Бўрижар», «Мевазор», «Якка тут», «Хирмонтепа», «Кичик Хирмонтепа» ва Шуҳрат маҳаллаларида, Ал-Хоразмий ва Машраб кўчаларида, Чилонзор 19, 20 ва 20А даҳаларида;
18 апрель куни 9:00дан 19 апрелгача бир сутка давомида Яккасарой туманидаги Юнус Ражабий, Ракатбоши кўчаси ва Ракатбоши 3-9 тор кўчаларида, Шаршара кўчаси, тор кўчаси ва берк кўчасида ҳамда «Туркистон» меҳмонхона мажмуасида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter