Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентга кираверишга арт-объектлар ўрнатилади

Тошкентга кираверишга арт-объектлар ўрнатилади

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Яқин орада Термиз-Тошкент (М-39) трассасидан киришда ўзида пойтахтнинг меҳмондўстлигини акс эттирувчи янги арт-объектлар ўрнатилади.

ИИББ ахборот хизматининг хабар беришича, биринчи навбатда «Тошкент» ёзуви реставрация қилинади. Ушбу ёзув ўтган асрнинг 60-йилларида қурилган бўлиб, бугунга келиб асл кўринишини йўқотган. Мозаика билан безалган ёдгорлик тоши ҳам анчадан буён таъмирга муҳтож ҳолга келиб қолган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИББнинг ташаббуси билан ишчи гуруҳ тузилиб, унга тегишли мутахассислар киритилди ва «ташриф қоғози»нинг янги лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ижодий гуруҳ ғоясига кўра, махсус чироқлар ёрдамида «Тошкент» сўзи қоронғи тунда ҳам ёрқин кўринади. Ёзув ортида металл конструкциялар пайдо бўлади, уларда ҳам чироқлар бўлиб, конструкцияларда Тошкентнинг энг машҳур архитектура мажмуалари ва бинолари силуэти туширилган бўлади.

Ёдгорлик тоши қайта тикланади, унинг атрофидаги майдон тартибга келтирилади ва йўл плиткалари пайдо бўлади.

Шунингдек, ҳудудга декоратив дарахтлар ва гуллар экилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг