Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги ОТМ яна бир жаҳон ҳамжамияти сафига қўшилди

Тошкентдаги ОТМ яна бир жаҳон ҳамжамияти сафига қўшилди

Фото: Институт матбуот хизмати

Беш қитъада жойлашган энг сара университетларни ўзида жамлаган Сув муносабатлари ва дипломатияси бўйича университетлараро ҳамкорлик жамияти Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини ўз сафига қўшди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов хабар берди.

Ушбу жамият «Delft» сув таълими институти (Нидерландия), Халқаро сув менежменти институти (Шри Ланка), Орегон штати университети (АҚШ), Тинчлик бўйича университет (Коста Рика) каби университет ва ташкилотларни ўз ичига қамраб олган.

Жамиятнинг асосий мақсади Сув масалаларини ечишда дипломатик ёндашувни жорий қилиш ҳисобланади. Сувни бошқариш — бу низони бошқариш демакдир. Орол денгизидан Замбези дарёсигача сув масалалари бўйича тортишувлар маҳаллий, минтақавий, миллий ва халқаро даражада устувор ҳисобланади.

Дунё миқёсида сувга эҳтиёж ортиб бормоқда, ер ости сувлари пасаймоқда, сув ҳавзалари тобора ифлосланмоқда ва етказиб бериш, тозалаш инфратузилмаси маънан эскириб бормоқда. Муаммолар тобора кучайиб бориши билан можароларнинг эҳтимоли ошиб, сув ҳавзасидаги томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги зарурати пайдо бўлади. Ўқитиш, илмий изланиш ва хизмат кўрсатиш миссиясига эга бўлган глобал ҳамжамият трансчегаравий сув билан боғлиқ низоларни олдини олиш ва ҳал қилишда кўп нарсани таклиф қилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг