Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Муқимий кўчаси қарийб бир ойга қисман ёпиб қўйилди

Тошкентдаги Муқимий кўчаси қарийб бир ойга қисман ёпиб қўйилди

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Муқимий кўчаси 10 сентябрдан 5 октябргача қисман тўсиб қўйилди.

«Veolia Energy Tashkent» компанияси «иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида Чилонзор тумани Муқимий кўчаси бўйлаб тармоқ қувурларини ўтказиш ишлари бошлангани»ни маълум қилди.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари қувурларни кўчиришдан ташқари (ҳар бирининг диаметри 700 мм ва умумий узунлиги 1 км) зулфинлар ва бази ускуналар ҳам алмаштирилади.

Иш истеъмолчиларга иссиқ сув таъминотини чекламасдан амалга оширилади. 11-15 сентябр кунлари Муқимий кўчасида иссиқ сувнинг бўлмаслиги «Тошкент ИЭМ»нинг режали тўхташи билан боғлиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг