Тошкентдаги марказий кўчада ҳаракат чекланади

Жорий йилнинг 22 октябрига қадар Бунёдкор шоҳ кўчасининг бир қисмидаги бетон тўсиқларни таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳар куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар мазкур йўл автомобиллар қатнови учун қисман ёпилади.
Ушбу йўлга ёндош бўлган қўшимча йўл автомобиллар ҳаракатланиши учун очиқ бўлишини маълум қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter