Тошкентдаги ерусти метроси – «Қўйлиқ-Сергели» йўналишида синов поездлар ҳаракати бошланди
Бугун, 24 март куни Тошкент мерополитени ерусти ҳалқа йўлининг 2-босқичи «Қўйлиқ – Сергели» йўналишида қуриб битказилган 5 та бекатда синов тариқасида поездларнинг техник қатнови бошланди.
Ҳозирда ерусти ҳалқа метро йўлининг 2-босқичи – 8,5 км узунликдаги 5 та бекатни ўз ичига олган «Қўйлиқ–Қурувчилар» қисми қуриб битказилган бўлиб, лойиҳанинг 3,8 км узунликдаги 2 та бекатни ўз ичига олувчи «Қурувчилар–Қипчоқ» қисмида қурилиш ишлари давом этмоқда.
Қайд этилишича, техник синовлардан сўнг мазкур йўналишда йўловчи ташувларининг бошланиши натижасида бир кунда 40 минга яқин йўловчига хизмат кўрсатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter