Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги бир нечта кўп қаватли уйларнинг таянч деворлари бузилган — вазирлик

Тошкентдаги бир нечта кўп қаватли уйларнинг таянч деворлари бузилган — вазирлик

Тошкентдаги бир нечта кўп қаватли уйларнинг ертўласи бузилиб, таянч деворлар олиб ташлангани аниқланди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги маълум қилди.

Жумладан, Яшнобод тумани Тузел-2 мавзеси 9 қаватли уйда бинонинг ертўла қисми тадбиркорлик мақсадида бузилгани, ҳатто бино фундаменти ўзгартирилаётгани маълум бўлган.

Шайхонтоҳур тумани «Лабзак» даҳаси 1-а уйда бинонинг ертўласи ўзгартирилган. Фуқаро лойиҳа ҳужжатларидан четга чиққан ҳолда таянч деворлари ҳамда коммуникация тармоқлари жойлашувини ўзгартирган.

Яккасарой тумани Себзор кўчаси «Дилбулоқ» маҳалласида жойлашган 9 қаватли уйнинг биринчи қаватида мулкдор умумфойдаланишдаги ертўлага кириш учун уйнинг ичидан плита деворларини бузган ҳолда зинапоя ўрнатгани маълум бўлди. Кўп қаватли уйнинг ички ва ертўла қисмида ўзбошимчалик билан таянч ва таянч бўлмаган деворлар тамомила олиб ташланган. Уйдаги дераза-ромларнинг пастки қисмидаги таянч деворлар ҳам бузилган ва устунли соябон (навес) ўрнатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг