Тошкентдаги бешта ширкат мансабдорлари аҳолининг пулини «туя қилди»
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширувлар ўтказилган.
Унда «N.n.», «M.s.», «B.s.», «S.k.» ва «I.» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари моддий жавобгар шахслари ҳудуддаги хонадон эгаларидан коммунал тўловлари учун ундирилган жами 413,9 млн сўмни кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter