Тошкентда яна бир университет ташкил қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси билан пойтахтда янги Тошкент материалшунослик университети фаолиятини ташкил этиш таклиф этилмоқда.
Ҳужжатда лойиҳасига кўра, материалшунослик ва янги материаллар технологияси, шунингдек, бошқа соҳаларда юқори малакали олий маълумотли кадрлар тайёрлаш таълим муассасасининг асосий вазифа ва йўналиши этиб белгиланади.
Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган давлат намунасидаги диплом берилади.
Шу билан бирга, олийгоҳда таълим рақамли технологиялар, масофавий таълим хизматлари, вебинарлар, онлайн-ўқитиш, «blendedlearning» ва бошқа замонавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида амалга ошириш кўзда тутилган.
Қайд этилишича, университет Тошкент шаҳри Олмазор тумани Мирзо Ғолиб кўчаси 7а–уй манзилида очилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter