Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда яланғоч юрган шахс бўйича ИИББ расмий маълумот берди

Тошкентда яланғоч юрган шахс бўйича ИИББ расмий маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро яланғоч ҳолатда юргани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

Жорий йилнинг 10 март кунига ўтар кечаси тахминан соат 02.00 ларда 1977 йилда туғилган А.А. Чилонзор тумани 16-мавзеда маст ҳолатда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, яланғоч ҳолатда юрган.

Ушбу шахсга нисбатан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 194-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг