Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Хитой фуқаросининг бор-будини ўмарганлар ушланди

Тошкентда Хитой фуқаросининг бор-будини ўмарганлар ушланди

Фото:«Tergov.uz»

Тошкентда хитойлик қизнинг нарсаларини ўғирлаган йигитлар ушланди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти. 

3 август куни Хитой фуқароси 24 ёшли Д.Я. (аёл) “Lacetti” русумли автомашинасида тўхтаб турган вақтида нафар номаълум шахслар унинг автомашинасига ўтириб, уни ҳар хил сўзлар билан чалғитган. 

Сўнгра унинг автомашинасида бўлган аёллар сумкаси, фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, 5.000 АҚШ доллари, 2.000.000 сўм пуллари, қўл соати ва Хитой банкларига тегишли банк карталарини талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки терговга киришилган.

Олиб борилган дастлабки тергов ва тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 23 ёшли М.С. ва 25 ёшли М.А., лар содир этганлиги аниқланиб, улардан ашёвий далил тариқасида 3.400 АҚШ доллари ўрнатилган тартибда олинган.

М.С. ва М.А., лар айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг