Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда валюта айирбошлайдиган биринчи банкомат ишга тушди

Тошкентда валюта айирбошлайдиган биринчи банкомат ишга тушди

Фото: «Gazeta.uz»

Ягона халқаро процессинг маркази («GlobUz») ва «Asia Alliance Bank» АТБ 15 январь куни валюта айирбошлаш вазифасини бажарувчи банкоматни ишга туширди. Бу ҳақда «Uzdaily» сайти хабар берди.

Мазкур янги хизматни кўрсатувчи банкомат фуқароларга банк филиалларига бормасдан пул алмаштириш имконини беради. Ҳозирда банкомат орқали нақд кўринишдаги АҚШ долларини курс бўйича сўмга алмаштириш имконияти мавжуд.

«GlobUz»нинг таъкидлашича, валюта айирбошлашда лимит белгиланмаган. Яқин кунларда банкомат орқали евро ҳамда Россия рубли ҳам алмаштирилиши мумкинлиги режалаштирилган.

Банкомат Яшнобод тумани «Asia Alliance Bank» ҳудудига жойлаштирилган ҳамда кунбўйи ишлаб турибди. Банк тез кунларда мазкур банкоматларни кўпайтиришни режалаштирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг