Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда вафот этган ўқувчи иши бўйича тергов бошланди

Тошкентда вафот этган ўқувчи иши бўйича тергов бошланди

Фото: Xabar. uz

Мирзо Улуғбек туманидаги умумтаълим мактабида  ўқувчи ток уришидан вафот этгани айтилганди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра,  содир бўлган ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 186 (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва 207 (Мансабга совуққонлик билан қараш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз,  ўқувчи мактабнинг 8-синфида таҳсил олган. Дастлаб уни ток ургани инкор этилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг