Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда тўртта машина тўқнашди, «Equinox» ағдарилди

Тошкентда тўртта машина тўқнашди, «Equinox» ағдарилди

Пойтахтда тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 14 ноябрь куни соат 21:10 ларда Тошкент шаҳар, А.Темур кўчаси, ТАТУ университети қаршисида:

1) ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган А.К. бошқарувидаги «Lada Vesta» русумли;

2) ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Л.М. бошқарувидаги «Equinox» русумли;

3) ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги «Mercedes-Benz» русумли;

4) йўл четида тўхтаб турган «Nexia» русумли (ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилмоқда) автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган ва «Equinox» автомобили ағдарилган.

Ҳодиса натижасида «Equinox» русумли автомобиль ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг