Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 10 ёшли боланинг номусига тегмоқчи бўлган такси ҳайдовчиси қидирилмоқда

Тошкентда 10 ёшли боланинг номусига тегмоқчи бўлган такси ҳайдовчиси қидирилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Интернет тармоғида вояга етмаганга нисбатан фаҳш ҳаракатлар қилган таксичи билан боғлиқ ҳодиса ҳақида хабар тарқалмоқда. Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

«Жорий йилнинг 28 февраль куни Чилонзор тумани ИИО ФМБга 30 ёшли Бобур Ж. мурожаат қилди. Фуқаро ўз аризасида унинг 10 ёшли ўғлига нисбатан фаҳш ҳаракатлар қилган таксичига нисбатан чора кўришни сўради. Отанинг мурожаатидан сўнг мазкур факт Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг назоратига олинди.

Мазкур факт бўйича Чилонзор тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129 моддаси 1 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчининг шахсини ва ҳолатни тафсилотларини аниқлашга қаратилган тезкор-тергов тадбири ўтказилмоқда.

Мазкур иш вояга етмаган шахс билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, терговдаги маълумотлар унинг келажагига салбий таъсир ўтказмаслиги учун, шунингдек қонунчилик ва вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир халқаро меъёрий ҳужжатларга мувофиқ мазкур жиноий ишнинг тафсилотлари ошкор қилинмайди», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг