Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Россиянинг яна бир университети филиали ташкил этилди

Тошкентда Россиянинг яна бир университети филиали ташкил этилди

Президент қарори билан Тошкент шаҳрида «Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди. 

Филиал фаолиятининг асосий йўналиши малакали муҳандис-техник кадрларни халқаро таълим стандартларига мувофиқ тайёрлаш ҳисобланади.

Филиал олий таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда қабул 2019-2020 ўқув йилидан бошланади.

Филиалда 4 та бакалавриат йўналиши ва 2 та магистратура йўналиши бўйича кадрлар тайёрланади.

Давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари республика ташкилотларига беш йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг