Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда қиз ўзини поезд остига ташлади

Тошкентда қиз ўзини поезд остига ташлади

Фото: Xabar.uz

Тошкентдаги «Яланғоч» ва «Салар» темир йўл станциялари оралиғида ўз жонига қасд қилишга уринган қиз ўзини поезд остига ташлади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, қиз ҳозирда шифохонада. Тергов органлари томонидан мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, маълум қилинишича, ҳозирда яна бошқа содир бўлган воқеа юзасидан мутасаддилар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 8 февраль куни Тошкентнинг Яшнобод туманида, тартибга солинмайдиган темир йўл кесишмаларидан бирида тепловоз ва Cobalt тўқнашган, оқибатда ҳеч ким жабрланмаган.

«Бундай ҳолатларнинг такрорланишини ҳисобга олган ҳолда, шуни маълум қиламизки, тегишли таркибий тузилмалар, ташкилотлар ва жойлардаги мутасаддилар томонидан мунтазам равишда темир йўл яқинида истиқомат қилувчи аҳоли ва транспорт воситалари эгалари билан темир йўлда хавфсизликка риоя этиш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Профилактик суҳбатлар, қатор учрашувлар, мавзу доирасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, айниқса, бу борада мактаб ўқувчилари ва ўсмирлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, авалроқ Тошкентда ўн тўрт ёшли қиз мактабдан темир йўл кесишмаси орқали уйига қайтаётган вақтида юк поезди уриб юборгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг