Тошкентда поезд устига чиққан болани 27 минг вольтли ток урди
19 ёшни қаршилаган меҳрибонлик уйи тарбияланувчисининг ўйламай қилган иши уни аянчли аҳволга солди.
У Тошкент шаҳри, Сергели бекатининг учинчи йўлида турган вагон устига селфига тушиш мақсадида чиққанида юқори кучланишли ток урган.
Маълум қилинишича, болани вагон устида кучланиши 27 минг вольт бўлган симдаги ток урган. У тез тиббий ёрдам машинасида Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг жонлантириш бўлимига етказилган.
Шифокорларнинг ташхисига кўра, унинг аҳволи жуда оғир, танасининг 93 фоизи куйган, учинчи даражали бош мия ёпиқ жароҳатини олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter