Тошкентда «O’zbekistonlik» форуми қандай ўтди? (Фото)
26 сентябр куни Тошкентдаги Intercontinental меҳмонхонасида дунёнинг турли мамлакатларидан келган ўзбекистонликлар, ишбилармон доиралар вакиллари, дипломатлар ва турли соҳа мутахассислари иштирокида «O’zbekistonlik.Toshkent» IV халқаро форуми бўлиб ўтди.
«O’zbekistonlik» форумларининг мақсади – бутун дунё бўйлаб ёйилган ўзбекистонликлар ўртасида глобал нетворкингни йўлга қўйиш ва Ўзбекистонни интеллектуал, истеъдодли ва меҳнаткаш инсонлар мамлакати сифатида тараннум этиш. Uzbekistan’s club ижодий жамоаси томонидан ташкил этиладиган халқаро «O’zbekistonlik» форумлари аввалроқ Берлин (Германия), Париж (Франция) ва Лондон (Англия) шаҳарларида муваффақият билан бўлиб ўтган эди.
Тадбирда илк бор «Олтин Чинор» Миллий мукофотининг тақдирлаш маъросими бўлди. Бу мукофот ижтимоий масъулият соҳасидаги етакчи компанияларни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган бўлиб, унга энг илғор ижтимоий лойиҳаларни амалга оширган корхоналар лойиқ кўрилди. «Олтин Чинор – 2024» мукофоти Агробанк, ТБC Банк, Korzinka.uz, СҚБ, Капиталбанк, Uzum ва Payme экотизимларига топширилди.
Замонавий ва ўзига хос услубга эга «Uzbekistan’s club» номли янги жилокор журналнинг иккинчи сонинг тақдимоти ҳам форум доирасида бўлиб ўтди. Журнал муқовасини машҳур хонанда Лола Йўлдошева безади. Журнал саҳифаларидан Қаҳрамон Қуронбоев, болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова, элчилар Фурқат Сиддиқов ва Жонатан Ҳеник, спортчилардан Оксана Чусовитина ва Тимур Кападзе, таниқли иқтисодчи Отабек Бакиров ва бошқа номдор ўзбекистонликлар билан интервюлар ўрин олган.
«O’zbekistonlik» филмининг 5-эпизоди премераси тадбирнинг узоқ кутилган воқеаси бўлди..
Навбатдаги «O’zbekistonlik — 2025» V Халқаро Форуми АҚШнинг энг йирик шаҳри Нью-Йоркда бўлиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter